Урф-одатлари ва анъаналарини асраб келаётган миллат (+Видео)

Урф-одатлари ва анъаналарини асраб келаётган миллат (+Видео)

Татар халқи ўзбеклар каби юморга, ҳазил-мутойибага жуда ҳам ўч. Улар билан ҳар қандай мавзуда суҳбатлашишингиз ва ҳазил қилишингиз мумкин. Татарлар бугунги кунгача кўплаб оилавий қадриятлар, миллий урф-одат ва анъаналарини сақлаб келаётган миллатлардан.

Текстиль соҳасининг муҳим кўргазмаси иш бошлади (+видео)

Текстиль соҳасининг муҳим кўргазмаси иш бошлади (+видео)

Олтин кузнинг муҳим воқеаси - “Ўзэкспомарказ” павильонларида бир варакайига 3 та йирик кўргазма ўз ишини бошлади. Булар: “Heimtextil”- интерьер, “Apparel Sourcing” – тайёр тўқимачилик маҳсулотлари, “Texworld” –мато, аксессуарлар ва тўқимачилик ишлаб чиқариш технологиялари бўйича халқаро кўргазмалар. Айтиш керакки мазкур намойишлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг халқаро текстиль бозорларига кириб бориши учун тадбиркорларимизга йўл очиб беради. Бу ерда шунингдек “Болалар учун маҳсулотлар ва ечимларнинг халқаро кўргазмаси” ҳам ўз фаолиятини бошлади.

Халқаро дайжест

Халқаро дайжест

Хитой ёз ойларида оптик толали дронларни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган асосий компонентлар экспортини кескин ошириб, Россияга сезиларли ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда статистик маълумотларга таяниб, Washington Post хабар берди. Маълум қилинишича, бу ёрдам Украина мудофаасини фронт чизиғида бостиришга имкон берган. Гап оптик толали кабеллар ва литий-ион батареялар экспорти ҳақида кетмоқда. Россия ва Хитой ишлаб чиқарувчилари ўртасидаги яқин ҳамкорлик Москвага урушда муҳим устунлик бермоқда.

Миср етакчиси: Трамп режаси тинчлик учун сўнгги имконият

Миср етакчиси: Трамп режаси тинчлик учун сўнгги имконият

Мисрнинг Шарм Аш-Шайх шаҳрида ўтган халқаро тинчлик саммитида АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Миср Президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сисий Яқин Шарқдаги кескин вазиятни муҳокама қилиб, Исроил–ҲАМАС ўртасидаги оташкесим битимини мустаҳкамловчи ҳужжатни имзолади. Саммитда Қатар, Туркия ва Миср воситачилик вазифасини бажарди.

Тинчлик форуми иштирокчилари Риштонда

Тинчлик форуми иштирокчилари Риштонда

Аввал хабар берганимиздек, эртага Фарғонада биринчи тинчлик форуми бўлиб ўтади. Бугун водий марказига қирққа яқин давлатдан бир неча юз нафар сиёсатчи, халқаро ташкилот раҳбари ва вакиллари, олимлар, халқаро экспертлар етиб келдилар. Улар минтақада халқаро бирдамлик, ҳамкорлик ва барқарор тинчликни қарор топтириш масалаларини муҳокама қиладилар.

Ғазони тақсимлаш бошландими? (+видео)

Ғазони тақсимлаш бошландими? (+видео)

Гаровдаги шахсларни озод қилиш барқарор тинчлик йўлидаги биринчи қадам, холос. ҲАМАСни қуролсизлантириш ва Исроил аскарлари ҳудуддан тўлиқ чиқиб кетишига оид кўплаб жиҳатлар ҳали келишиб олиниши керак. 29 сентябрь куни АҚШ Президенти ва Исроил Бош вазири Ғазодаги урушни бартараф этиш бўйича янги режа эълон қилди. 20 банддан иборат бу ҳужжат Миср, Қатар, Туркия каби қатор араб ва мусулмон давлатлари билан келишилгани айтилмоқда.

Ҳалолликда ҳикмат кўп

Ҳалолликда ҳикмат кўп

Халқимизда меҳнат қилсанг, роҳат топасан, деган мақол бор. Албатта, инсоният яралибдики, меҳнат билангина қадр топиб келмоқда. Ота-боболаримиз азал-азалдан ҳалолликни илгари суришган. Шунинг учун ҳам ўзбек миллати дунёга мардлиги, ҳақиқатпарварлиги билан танилган. Бироқ, минг афсуски, бугунги кунда осонгина ўз мақсадига эришишга интилаётганлар кўпаймоқда.

Маҳалла тизимини ривожлантириш бўйича ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш бўйича вазифалар белгилаб берилди

Маҳалла тизимини ривожлантириш бўйича ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш бўйича вазифалар белгилаб берилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 14 октябрь куни маҳалла тизимини янада такомиллаштириш ва жойларда ишларни самарали ташкил этиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.