Мўйноқдаги яна бир қудуқда табиий газ оқими аниқланди
Устюрт минтақасидаги «Мўйноқ» кони яқинида жойлашган қудуқда саноат миқиёсида табиий газ оқими аниқланди. 10 январда қудуқ туби қуйи юра қатламларида 5265 метр чуқурликкача бурғиланиб, 5265−5061 метр чуқурлик оралиғида табиий газ уюмлари борлиги маълум бўлди.