Нигерия шимоли-шарқидаги Кано штатида рўй берган йўл-транспорт ҳодисасида 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда “Синьхуа” ахборот агентлиги.
Жорий йилнинг февраль ойи охиригача мамлакат бўйлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болалар гриппга қарши бепул эмланади. Бунинг учун давлат томонидан 520 минг доза гриппга қарши вакцина харид қилиниб, ҳудудларга етказиб берилди.
53 ёшли эронлик ҳуқуқ ҳимоячиси, Тинчлик бўйича Нобель мукофоти соҳиби Наргиз Муҳаммадий 7,5 йилга озодликдан маҳрум этилди, деб хабар берди DW нашри.
Саноатни рақамлаштириш, барқарор электр энергияси манбаларига бўлган эҳтиёжнинг ортиб бориши ҳамда муҳандислик таълимини ривожлантириш Ўзбекистонда янги технологик кун тартибини шакллантирмоқда. Сунъий интеллект стратегик тармоқларда хавфсизлик ва самарадорликни оширишнинг муҳим амалий воситаси сифатида кўрилмоқда.
2026 йил 13-14 февраль кунлари пойтахтимизда меҳмондўстлик индустрияси мутахассислари учун муҳим ишбилармонлик тадбири — “Hotel Business Forum 2026” бўлиб ўтади. Жорий йилда форумнинг асосий мавзуси: “Сунъий интеллект: туризм ва меҳмондўстликнинг янги тренди” этиб белгиланган.
Жиноятчиликка қарши курашиш, аҳолининг тинч ва хотиржам яшашига шароит яратиш давлатимизнинг доимий эътиборида.
Учет платежей будет вестись только через «Менинг уйтм». Сообщение Систему управления домами обновят появились сначала на NOVA24.UZ — Новости Узбекистана .
Ҳар бир даврнинг қаҳрамони бўлгани каби ҳазрат Алишер Навоий ҳам ўз даврининг қаҳрамони сифатида тарихда қолди. Адабиётда форсийгўйлик ва арабийлик етакчилик қилаётган бир пайтда у майдонга туркий тил аталмиш учқур от билан кириб келди.
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигида Ўрта Чирчиқ туманидаги барча фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари иштирокида 2026 йил ҳосили учун пахта навларини жойлаштириш ва ҳосилдорликни ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Японияда бўлиб ўтган муддатидан олдинги парламент сайловларида ҳукмрон Либерал-демократик партия ишончли ғалабага эришди.