Ер очиқ аукционлар орқали ижарага берилди

Ер очиқ аукционлар орқали ижарага берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги “2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида аҳоли томорқалари ва ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ер майдонларидан самарали фойдаланиш давлат сиёсатида устувор йўналиш сифатида белгиланган. Бу механизм аҳолининг даромадини ошириш, камбағалликни қисқартириш ва маҳаллий даражада бандликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Халқ дарди билан яшаш раҳбарга хос фазилат

Халқ дарди билан яшаш раҳбарга хос фазилат

Мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашларини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Ушбу жараёнда масъулларнинг аҳоли билан бевосита мулоқоти, одамларнинг яшаш шароитларидан хабардорлиги муҳим аҳамият касб этади.

Камбағаллик ва ишсизлик даражаси тобора пасаймоқда

Камбағаллик ва ишсизлик даражаси тобора пасаймоқда

Ширин шаҳрида камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Дилфуза Камбаровага тақдим этилган махсус тақдимотда маълум қилинди.

Соғлом рақобат – ривожланиш кафолати

Соғлом рақобат – ривожланиш кафолати

Нурафшон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда бошқарманинг 2025 йилда амалга оширган ишлари юзасидан маълумот берилди.

Қўшработда рўй берган кучли шамол ва ёмғир оқибатлари бартараф этилмоқда

Қўшработда рўй берган кучли шамол ва ёмғир оқибатлари бартараф этилмоқда

Кеча – 9 февраль куни Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги Қўштамғали маҳалласида кучли шамол эсиши ва ёмғир ёғиши оқибатида бир нечта хонадонларга зарар етди, уларнинг томи қисми бузилди, ҳатто айрим электр таянч устунлари ағанади.

Боёвутда йўл инфратузилмаси яхшиланмоқда

Боёвутда йўл инфратузилмаси яхшиланмоқда

Йўлларсиз ҳаётни тасаввур этиш қийин. Улар бир манзилдан иккинчи манзилга тинч ва хавфсиз етиб боришда муҳим аҳамият касб этади. Шу маънода, ўтган 2025 йилда Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида аҳоли учун қулай ва хавфсиз йўл инфратузилмасини шакллантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Хусусан, туман ҳудудида умумфойдаланишдаги 310 дона йўл белгиси янгиланиб, 103 километр масофада йўл ётиқ чизиқлари чизилди. Шунингдек, 3 километр йўл тўсиқлари ўрнатилиб, транспорт оқими юқори бўлган 4 та чорраҳа замонавий светофорлар билан жиҳозланди.

Ёшлар бандлиги – устувор вазифа

Ёшлар бандлиги – устувор вазифа

Ховос тумани ҳокимлигида оталиққа олинган ва “қизил” тоифага киритилган ёшлар билан индивидуал ишлаш, уларни доимий иш билан таъминлаш ҳамда ижтимоий барқарорликка интеграция қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Миллий давлатчилигимиз тимсоли

Миллий давлатчилигимиз тимсоли

Амир Темур ва унинг давлатчилигидаги бошқарув масаласи айнан бугунги мураккаб замонда дастурул амал бўлишига лойиқ. Зеро, тузукларда: “Давлат ишларини салтанат қонун-қоидаларига асосланган ҳолда бошқардим… Салтанат ишларини муроса ва мадора, мурувват ва сабр-тоқат билан юргиздим… Раият аҳволидан огоҳ бўлдим…” каби даъват ва услубий ёндашувларни беадад санаш мумкин.

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари телефон орқали суҳбатлашди

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари телефон орқали суҳбатлашди

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, қўшма инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш ва минтақавий кун тартибини муҳокама қилиш учун телефон орқали суҳбатлашди.

Арманистон ва АҚШ ўртасида ядровий ҳамкорлик бўйича келишув имзоланди

Арманистон ва АҚШ ўртасида ядровий ҳамкорлик бўйича келишув имзоланди

Ереван шаҳрида АҚШ вице-президенти Жеймс Дэвид Вэнс ва Арманистон бош вазири Николь Пашинян томонидан тинч мақсадларда ядро энергиясидан фойдаланиш бўйича келишув имзоланди, деб хабар бермоқда “Reuters” ахборот агентлиги.

Мадиримова Латофат Оллабергановнанинг тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида

Мадиримова Латофат Оллабергановнанинг тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида

“Гиперактив синдром ривожланган боғча ёшидаги болаларда когнитив ва психоэмоционал бузилишлар структураси ва психокоррекцияси” мавзусида