Президентга Тошкент вилоятидаги Premier маиший техника ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти кўрсатилди
Оҳангаронда қиймати 30 млн доллар ва йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 87 млн долларни ташкил этувчи Premier маиший техника корхонаси қурилиши якунланмоқда. Ҳозир Ўзбекистонда бу каби корхона иккита, Марказий Осиёда эса тўртта. Корхона ишлаб чиқариш ҳажми бўйича улар орасида 2-ўринда туриши кутилмоқда.