«Фуқаролар эркинлигини чеклаш ҳеч қачон тўғри қарор бўлмайди». Павел Дуров — Россияда Telegram фаолияти чекланиши ҳақида

«Фуқаролар эркинлигини чеклаш ҳеч қачон тўғри қарор бўлмайди». Павел Дуров — Россияда Telegram фаолияти чекланиши ҳақида

Фуқаролар эркинлигини чеклаш ҳеч қачон тўғри қарор эмас, деди Telegram асосчиси Павел Дуров Россиянинг мессенжерга қарши чекловларни кучайтириш қароридан сўнг. У Эроннинг платформани тақиқлашга бўлган уриниши иш бермаганини эслатиб, Telegram сўз эркинлиги тарафдори эканини таъкидлади.

Жиззах сув омбори — имкониятлар майдони

Жиззах сув омбори — имкониятлар майдони

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида жойлашган Жиззах сув омбори бугун нафақат ирригация иншооти, балки иқтисодий фаоллик, ёшлар бандлиги ва экологик барқарорлик уйғунлашган муҳим маскан сифатида намоён бўлмоқда.

Аёл олимларнинг ютуқлари хусусида фикр алмашилди

Аёл олимларнинг ютуқлари хусусида фикр алмашилди

11 февраль — “Илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар халқаро куни” муносабати билан Ғаллаорол тумани Маданият марказида “Илм ва аёл: барқарор жамият сари” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбир туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан ўтказилди.

Бойсунда Навоий ва Бобур ғазаллари жаранглади

Бойсунда Навоий ва Бобур ғазаллари жаранглади

Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани маданият марказида буюк мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кунларга бағишланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Шакар ишлаб чиқариш лойиҳаси режалаштирилмоқда

Шакар ишлаб чиқариш лойиҳаси режалаштирилмоқда

Жиззах вилоятида қанд лавлагини етиштириш ва уни чуқур қайта ишлашга қаратилган йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Мазкур ташаббус Мисрнинг “Nile Sugar” компанияси иштирокида йўлга қўйилиб, у қишлоқ хўжалиги ва саноат ўртасида узвий боғлиқликни таъминлашга қаратилган тўлиқ ишлаб чиқариш занжирини яратишни назарда тутади.

12 февраль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

12 февраль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 12 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-6, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.

Тошкент Кимё халқаро университети халқаро аккредитация орқали таълим сифати ва халқаро стандартларга мувофиқлигини тасдиқлади

Тошкент Кимё халқаро университети халқаро аккредитация орқали таълим сифати ва халқаро стандартларга мувофиқлигини тасдиқлади

Тошкент Кимё халқаро университети халқаро таълим стандартларига мувофиқликни тасдиқловчи институционал ҳамда йўналишлар кесимидаги аккредитация сертификатларига эга бўлди.