«Менинг мактабим» лойиҳасида овоз бериш босқичи бошланди

«Менинг мактабим» лойиҳасида овоз бериш босқичи бошланди

«Менинг мактабим» лойиҳасининг 2025/2026 ўқув йилидаги 2-босқичи доирасида овоз бериш босқичи бошланди. Жараён 20 январь соат 23:59 га қадар давом этади. Мазкур босқичда 96 та тумандан жами 5104 та мактаб иштирок этмоқда.

Рақобат қўмитаси пропан қимматлашгани юзасидан изоҳ берди

Рақобат қўмитаси пропан қимматлашгани юзасидан изоҳ берди

Рақобат қўмитаси пропан қимматлашгани юзасидан изоҳ бериб, бу бозорда импорт маҳсулот улуши ва нархининг ошиши ҳисобига юзага келаётганини билдирди. Қўмита ижтимоий тармоқ фаолларини ички бозорда нархлар ошишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай ахборотларни тарқатмасликка чақирди.

Тошкент вилоятида имконияти чекланган болаларни калтаклаган боғча тарбиячилари ишдан бўшатилди

Тошкент вилоятида имконияти чекланган болаларни калтаклаган боғча тарбиячилари ишдан бўшатилди

Тармоқларда Чирчиқдаги ихтисослаштирилган боғчада тарбиячилар болаларни уриб, қўпол муносабатда бўлаётгани акс этган видео тарқалди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига кўра, улар ишдан олинган. Ҳолат бўйича тергов ва суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

Миграция агентлиги хорижда вафот этганларнинг жасадларини қайтариш учун пул йиғаётган фирибгарлардан огоҳлантирди

Миграция агентлиги хорижда вафот этганларнинг жасадларини қайтариш учун пул йиғаётган фирибгарлардан огоҳлантирди

Миграция агентлиги хорижда вафот этганларнинг жасадларини қайтариш учун пул йиғаётган фирибгарлардан огоҳлантирди. Агентлик бундай харажатлар давлат томонидан қопланишини эслатиб, ҳеч қандай пул ўтказмсликка чақирди.