Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи ёрдамчилари Футбол ассоциациясидан €350 минг талаб қилмоқда

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи ёрдамчилари Футбол ассоциациясидан €350 минг талаб қилмоқда

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанецнинг уч нафар ёрдамчиси ФИФАга ариза билан мурожаат қилиб, 350 минг евро товон пули талаб қилди. ЎФА хабарига кўра, Катанец кетганидан сўнг уларнинг шартномалари автоматик бекор қилинган, бу халқаро амалиётга тўғри келади.

“Дўстлик” теннис корти янги қиёфага киради

“Дўстлик” теннис корти янги қиёфага киради

Наманган вилоятида кўпгина халқаро нуфузли мусобақаларга мезбонлик қилган Давлатобод туманидаги “Дўстлик” теннис корти мажмуасида кенг кўламли реконструкция ишлари амалга оширилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов бажариладиган қурилиш ишлари лойиҳаси билан танишди.

Ғамхўрлик – ижтимоий ҳимоя тизими эътиборида

Ғамхўрлик – ижтимоий ҳимоя тизими эътиборида

Бухоро вилояти Жондор тумани “Навгади” маҳалла фуқаролар йиғинида 5680 нафар аҳоли истиқомат қилади. Улардан 95 нафарини ногиронлиги бўлган шахслар ташкил этади. Маҳаллада фаолият юритаётган ижтимоий ходим Муҳаббат Хаитова томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва манзилли ёрдам кўрсатиш ишлари тизимли йўлга қўйилган.

Оқ уйда Украинага “Tomahawk” ракеталари берилиши масаласи кўтарилади

Оқ уйда Украинага “Tomahawk” ракеталари берилиши масаласи кўтарилади

Украина Президенти Владимир Зеленский жума куни АҚШ Президенти Дональд Трамп билан Оқ уйда учрашади. Суҳбат чоғида Киевга Россия ҳудудига чуқур зарба бера оладиган “Tomahawk” ракеталари етказиб берилиши масаласи муҳокама қилиниши кутиляпти.

“Аламим бор...” мақоласининг бугунги кундаги аҳамияти

“Аламим бор...” мақоласининг бугунги кундаги аҳамияти

Жиззах вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси мажлислар залида таниқли жамоат арбоби, сиёсатшунос Қудратилла Рафиқовнинг муҳокамасига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Газ таъминотини яхшилаш чоралари кўрилмоқда

Газ таъминотини яхшилаш чоралари кўрилмоқда

Юртимизда ҳар йили куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш борасида электр энергияси, иссиқлик ва табиий газ таъминотини узлуксиз ташкил этиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини таъмирлаш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича тизимли чора-тадбирлар қилинади.